Мирзо Улуғбекдан сўрадилар:
Сиз нега сиёсатни қўйиб, илм билан машғул бўлдингиз?
Мирзо жавоб бердиларки:
Мен илмнинг қудратини Амир Темур бобомдан билдим. Бир сафар мен бобомнинг тиззасида ўтирар эдим, шу пайт ҳузурига бир киши кирди, бобом шошиб унинг истиқболига ўрнидан турди – мен тиззасидан тушиб кетдим. Кейин билсам, у зот олим экан, бобомнинг пири комили экан. Илмнинг обрў-нуфузини мен ана ўшанда билдим.

